Тошкентлик ўқувчи қиз танлов ғолиби сифатида Токиога сафар қилди

Октябрь 15, 2026. 14:30 • 2 дақ

• 84

ТОКИО, 15 октябрь. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳридаги 324-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Сумайя Саламова мактаб ва жамиятда меҳнат унумдорлигини ошириш мавзусидаги видеоматериаллар танловида ғолиб бўлгани учун Токиога сафар қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жорий йилнинг 5–9 октябрь кунлари бўлиб ўтган ушбу сафар Осиё унумдорлик ташкилоти (APO) томонидан ташкил этилди ва молиялаштирилди. Ўқувчи қиз билан бирга Японияга унинг ота-онаси, синф раҳбари ва мактаб директори ҳам борди.

Шунингдек ўқинг

Ташриф давомида меҳмонлар APO ҳамда Япония унумдорлик маркази (JPC) фаолияти билан танишди, «кайдзен» тамойилларини ўрганди ва Япониянинг иккита мактабида бўлди. У ерда юртдошларимизга ўқув жараёнини ташкил этиш, ўзлаштириш кўрсаткичларини ошириш, шунингдек, вақт ва ресурслардан самарали фойдаланиш борасидаги ёндашувлар тақдим этилди.

Сафар якунида мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонасида иштирокчилар орттирилган тажриба ва уни Ўзбекистонда қўллаш имкониятларини муҳокама қилди. Сумайя Саламова юртимиздаги тенгдошлари ва бошқа мактаб ўқувчилари орасида меҳнат унумдорлигини ошириш ғояларини тарғиб қилиш ниятида эканини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш