Ўзбекистон фармацевтика компаниялари Ашхободдаги халқаро кўргазмада қатнашди

Октябрь 15, 2026. 12:30 • 2 дақ

• 101
Ўзбекистон фармацевтика компаниялари Ашхободдаги халқаро кўргазмада қатнашди
Ўзбекистон фармацевтика компаниялари Ашхободдаги халқаро кўргазмада қатнашди
Ўзбекистон фармацевтика компаниялари Ашхободдаги халқаро кўргазмада қатнашди

АШХОБОД, 15 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон фармацевтика компаниялари Туркманистонда бўлиб ўтган соғлиқни сақлаш, таълим ва спорт соҳаларига бағишланган халқаро кўргазмада иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошчилигидаги юртимиз делегацияси ҳам қатнашди. Делегация таркибидан мамлакатимизнинг 12 та фармацевтика компанияси вакиллари ўрин олди.

Ўзбекистон корхоналари томонидан “Made in Uzbekistan” бренди остида ташкил этилган стендларда фармацевтика маҳсулотлари, тиббий асбоб-ускуналар ва материаллар, болалар озуқаси ҳамда бошқа замонавий маҳсулотлар намойиш этилди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир доирасида Туркманистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари, тиббиёт муассасалари, фармацевтика соҳасидаги ташкилотлар ҳамда маҳаллий компаниялар вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказилди.

Музокараларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва ускуналарни Туркманистонга етказиб бериш, маҳаллий бозорда маҳсулотларни оммалаштириш, ишлаб чиқариш ва савдо соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар экспорт-импорт операцияларини кенгайтириш, 3 миллион долларлик маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш