Тошкентда илк бор “Tashkent Content Market” халқаро медиаконтент бозори ўтказилади
Октябрь 10, 2026. 15:30 • 57 сония
• 96
ТОШКЕНТ, 10 октябрь. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳрида 2027 йилнинг 4–5 февраль кунлари Ўзбекистонда илк бор ўтказиладиган “Tashkent Content Market” (TCM) халқаро медиаконтент бозорининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур майдон ўзбек фильмлари, сериаллари, анимация ва рақамли маҳсулотларини халқаро бозорда тарғиб қилиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш ҳамда янги медиалойиҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Тақдимот қатнашчилари бўлажак тадбир дастури, иштирок этиш шартлари ва рўйхатдан ўтиш тартиби билан яқиндан танишадилар.
TCM доирасида халқаро кўргазма, форум ва мавзули муҳокамалар, B2B форматидаги ишбилармонлик учрашувлари, лойиҳалар тақдимотлари ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этиш режалаштирилган.
Ушбу йирик форум дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 3 мингдан зиёд иштирокчини бирлаштириши кутилмоқда. Мазкур тадбирнинг асосий ташкилотчиси ОАВ учун контент тайёрлаш маркази ҳисобланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси