Logo

Санкт-Петербургда ўзбек миллий матоларидан тикилган либослар намойиши бўлиб ўтди

Май 02, 2024. 09:16 • 50 сония

258
Санкт-Петербургда ўзбек миллий матоларидан тикилган либослар намойиши бўлиб ўтди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 2 май. /"Дунё" АА/. Санкт-Петербург шаҳрида ўзбек миллий матоларидан тикилган либослар намойиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Намойиш Санкт-Петербург давлат саноат технологиялари ва дизайн университети талабаси, модельер-дизайнер Моҳинур Камолова ҳамда "Reblond" гўзаллик студияси асосчиси Умид Наримов жамоаси томонидан  ташкил этилди.

Унда Санкт-Петербург шаҳридаги маданий доира вакиллари, жумладан, Россия этнография музейи раҳбари, мусиқа ва мода фестиваллари ташкилотчилари, шунингдек, Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятидаги университетларда таҳсил олаётган ватандош талабалар иштирок этди.

Миллий либослар тақдимоти доирасида замонавий талқиндаги миллий ўзбек адрас матолари тўпламлари ва мода оламидаги энг сўнгги тенденциялар намойиш этилди. Кўргазма меҳмонлари ёш дизайнернинг ишини юқори баҳолаб, ташкилотчига миннатдорлик билдиришди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш