Logo

12 мингга яқин хорижлик даволаниш учун Ўзбекистонни танлади

Апрель 04, 2026. 13:59 • 58 сония

97
12 мингга яқин хорижлик даволаниш учун Ўзбекистонни танлади

ТОШКЕНТ, 4 апрель. /“Дунё” АА/. 2026 йилнинг январь–февраль ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида 11 минг 876 нафар чет эл фуқароси ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, энг кўп беморлар қўшни давлатлар фуқароларидир:

- Тожикистон — 7562 киши;

- Қирғизистон — 2530 киши;

- Қозоғистон — 1212 киши;

- Афғонистон — 338 киши;

- Россия — 208 киши;

- Бошқа давлатлар — 26 киши.

Маълумотларга кўра, тиббий туризмнинг асосий манбаси Марказий Осиё давлатлари бўлиб қолмоқда — келаётган беморларнинг мутлақ кўпчилиги айнан ушбу минтақа ҳиссасига тўғри келади.

Даволаниш учун келаётган хорижлик фуқаролар сонининг ортиши Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишонч кучайганини ҳамда мамлакатимизнинг яқин ва узоқ хориждан беморларни жалб қила оладиган минтақавий тиббий хизматлар маркази сифатидаги мавқеи мустаҳкамланаётганини тасдиқлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш