Шимолий Афғонистонни кучли зилзила ларзага солди — ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда
Ноябрь 03, 2025. 10:39 • 2 дақ
• 64
ҚОБУЛ, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Афғонистонда 6,3 магнитудали кучли зилзила содир бўлди, табиий офат оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлди, тахминан 260 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олганлиги ҳақида хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Reuters» агентлиги маълумотига таяниб.

Қайд этилишича, зилзила ўчоғи тахминан 523 минг киши истиқомат қиладиган Мозори-Шариф шаҳри яқинида 28 км чуқурликда жойлашган. Эълон қилинган видеоёзувларга кўра, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича қизғин қутқарув ва тиббий ишлар давом этмоқда.
Энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида Балх ва Саманган вилоятлари қайд этилмоқда. Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари ва қутқарув хизмати вакиллари маълум қилишича, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ортиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Саманган вилоятининг тоғли ҳудудидаги соғлиқни сақлаш идораси ходими маълум қилишича, бугун тонгга қадар 150 нафар яраланган ва 7 нафар ҳалок бўлган шахс тўғрисида маълумотлар келиб тушган.
Унинг сўзларига кўра, қурбонлар сони вилоятдаги шифохоналардан келган расмий ҳисоботлар асосида аниқланган.
3 ноябрь кечаси зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Сурхондарё вилоятида тебраниш кучи 5 балл, Тошкент шаҳрида эса 2–3 баллга етган.
«Афғонистон, икки йирик фаол геологик ёриқ оралиғида жойлашгани сабабли, ер силкинишларига айниқса сезгир ҳисобланади. Ушбу ёриқлар ҳудудда катта вайронагарчиликка олиб келиши мумкин», — дея хабар бермоқда «Reuters» агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг сентябрь ойининг бошларида мамлакатда 6 баллли зилзила содир бўлган эди. Оқибатда 2205 киши ҳалок бўлган, 3640 киши эса турли даражадаги тан жароҳати олган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди