Покистонда қуролли ҳужум оқибатида 11 нафар полициячи ҳалок бўлди
Ноябрь 12, 2026. 17:30 • 1 дақ
• 175
ИСЛОМОБОД, 12 ноябрь. /“Дунё” АА/. Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва провинциясининг Кохат округида юз берган қуролли ҳужум оқибатида камида 11 нафар полиция ходими ҳалок бўлди, яна 12 нафари жароҳатланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Al Jazeera” телеканалига таяниб.
Дастлабки маълумотларга кўра, номаълум шахслар ноқонуний олтин қазиб олишга қарши махсус амалиёт ўтказиш учун кетаётган полициячиларни ўққа тутган.
Маҳаллий полиция вакили Муҳаммад Науман Зебнинг маълум қилишича, ҳужум қилганлар бешта хизмат автомобилига ҳам ўт қўйган.
Қайд этилишича, сўнгги ойларда ушбу минтақада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан ҳужумлар сони ортган.
“ACLED” халқаро мониторинг ташкилоти маълумотларига кўра, Покистонда террорчилик хуружлари сони қарийб тўрт баробарга ошган, яъни 2022 йилдаги 658 та ҳолатдан 2025 йилда 2 минг 425 тага етган.
“Anadolu” агентлиги сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси