Японияда “захира” пойтахт ташкил этиш режаси маъқулланди

Июль 27, 2026. 14:00 • 49 сония

145
Японияда “захира” пойтахт ташкил этиш режаси маъқулланди

ТОКИО, 27 июль. /“Дунё” АА/. Япония парламенти фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда Токио учун захира вазифасини бажарадиган иккинчи пойтахт ташкил этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Kyodo news” агентлигига таяниб.

Янгиликда маълум қилинишича, янги тизим мамлакатда ҳокимиятни марказсизлаштириш, маъмурий бошқарувни самарали ташкил этиш ва Токиога боғлиқликни камайтиришга қаратилган. Қонунга кўра, аҳоли сони ва иқтисодий салоҳияти бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган префектуралар ариза бериши мумкин, якуний қарорни эса Бош вазир қабул қилади.

“Kyodo news” сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш