Бангладеш президенти истеъфога чиқди

Июль 24, 2026. 18:30 • 48 сония

118
Бангладеш президенти истеъфога чиқди

ДАККА, 24 июль. /“Дунё” АА/. Бангладеш президенти Шаҳабуддин Чуппу бугун парламент спикери Ҳафиз Уддин Аҳмедга истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Синьхуа” ахборот агентлигига таяниб.

Давлат раҳбари ўз қарорини изоҳлар экан, лавозимини тарк этишига соғлиғидаги муаммолар сабаб бўлганини маълум қилди.

Шунингдек ўқинг

“Соғлиғим билан боғлиқ турли муаммоларим бор”, – деди Шаҳабуддин Чуппу.

Бангладеш Конституциясига кўра, янги президент сайлангунга қадар давлат раҳбари вазифасини парламент спикери Ҳафиз Уддин Аҳмед бажариб туради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш