Бокуда Ўзбекистон Президенти Камбоджа Бош вазири билан учрашди
Октябрь 15, 2026. 18:50 • 2 дақ
• 34
ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /“Дунё” АА/. Боку шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Камбоджа Қироллиги Бош вазири Хун Манет билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Тизимли сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш, парламентлараро, маданий-гуманитар ва сайёҳлик йўналишларидаги алмашинувларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича амалий чоралар кўриш, жумладан, мамлакатларнинг саноат салоҳиятини намойиш этиш учун кўргазмалар ўтказиш ва ишбилармонлик делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар бу борада савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги асосий келишувларни ишлаб чиқишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, хусусан, БМТ, ШҲТ, ASEAN, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа тузилмалар доирасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси