АҚШ, Эрон ва Ливан ўртасида сулҳга риоя этилиши бўйича қўшма қўмита тузилади

Июль 01, 2026. 20:00 • 2 дақ

67
АҚШ, Эрон ва Ливан ўртасида сулҳга риоя этилиши бўйича қўшма қўмита тузилади
“AFP” агентлиги сурати

БАЙРУТ, 1 июль. /“Дунё” АА/. Теҳрон, Вашингтон ва Байрут Ливан ҳудудида ўт очишни тўхтатиш тартибига риоя қилиш бўйича уч томонлама ишчи гуруҳ тузиш ниятида, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “ТАСС”га таяниб.

“Ливан давлат суверенитетини таъминлаш мақсадида Эрон, АҚШ ва Ливандан иборат қўшма қўмита тузилади. Мамлакатимиз элчиси айни пайтда ушбу қўмитадаги вакилимиз ҳамдир”, ­– деди Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтон ва Теҳрон барча жабҳаларда, жумладан, Ливанда ҳам жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни кўзда тутувчи ўзаро англашув меморандумини имзолаган эди.

Шунингдек ўқинг

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху бир кун аввал Исроил ҳарбийлари томонидан босиб олинган Ливан жанубий ҳудудига ташриф буюриб, Эрон қўллаб-қувватлайдиган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати таҳдид солишда давом этар экан, Исроил мамлакат жанубидан чиқиб кетмаслигини маълум қилди.

Ўтган ҳафта Исроил ва Ливан ҳукуматлари АҚШ воситачилигида хавфсизлик келишувига эришган эди, унга мувофиқ Исроил иккита ҳудудни Ливан армиясига топшириши лозим.

“AFP” агентлиги сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш