Logo

Эндиликда Болгария ва Руминияга ҳам Шенген виза билан саёҳат қилиш мумкин

Март 29, 2024. 18:48 • 40 сония

409
Эндиликда Болгария ва Руминияга ҳам Шенген виза билан саёҳат қилиш мумкин

ТОШКЕНТ, 29 март. /"Дунё" АА/. Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан Болгария ва Руминиянинг Шенген ҳудудига қабул қилингани бўйича тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ЕИ ваколатхонасининг маълум қилишича, Болгария ва Руминия 2024 йил 31 мартдан бошлаб Шенген ҳудудига қабул қилинади.

"Болгария ва Руминиянинг Шенген ҳудудига аъзо бўлиши савдо ва туризмни ривожлантиришга хизмат қилади. Икки мамлакатни ҳам ушбу муваффақият билан табриклаймиз!" – дейди ЕИ элчиси Шарлотта Адриан.

Эслатиб ўтамиз, Болгария ва Руминиянинг қўшилиши билан Шенген ҳудуди 29 та давлатдан иборат бўлади. Шенген визаси аъзо давлатлар ўртасида чегара назоратидан ўтмасдан эркин саёҳат қилиш имконини беради.

Ушбу имтиёзнинг Ўзбекистон фуқаролари учун яна бир қулай томони мазкур икки мамлакатнинг ҳам Тошкентда ўз элчихоналари мавжудлигидадир.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш