Logo

Тошкентда халқаро авиация форуми бўлиб ўтди

Ноябрь 06, 2023. 17:18 • 49 сония

64
Тошкентда  халқаро авиация форуми бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 6 ноябрь. /«Дунё» АА/. Пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ»да «Aviation & Logistics Forum 2023» халқаро авиация форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, ушбу тадбир Ўзбекистон Транспорт вазирлиги  билан ҳамкорликда ташкил этилди.


«Aviation & Logistics Forum 2023» 20 дан ортиқ давлатдан 40 дан зиёд транспорт соҳасидаги етакчи компаниялар – «Turkish Airlines», «Boeing», «Uzairways», «TAV Technologies» вакиллари қатнашди.


Анжуман мамлакатлар ўртасидаги туризм ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, минтақада мавжуд транспорт йўлакларини ривожлантириш, улардан самарали фойдаланиш ва янги истиқболларни яратиш, Ўзбекистон ва хорижий шериклар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.


- Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳлар сони кўпайиб ва 2023 йил охирига келиб уларнинг сони 7 миллиондан ортиши кутилмоқда, - деди туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов. - Мамлакатимизда транзит ўтиш тартиби ва муддатлари сезиларли даражада соддалаштирилди. Дунёнинг 47 та давлатидан келган йўловчилар мамлакатимизда 5 кунгача қолиб, йўналишлар бўйлаб сайёҳлик жойларига боришлари ва саёҳатларини давом эттиришлари мумкин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш