Logo

Самарқандлик уч нафар мактаб ўқувчиси Жанубий Кореяда ўқиш имкониятини қўлга киритди

Февраль 24, 2025. 17:21 • 2 дақ

157
Самарқандлик уч нафар мактаб ўқувчиси Жанубий Кореяда ўқиш имкониятини қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 24 февраль. /"Дунё" АА/. Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Жанубий Кореянинг "Gimcheon High School" мактаби маъмурияти вакиллари билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Самарқанд халқаро технология университети ва "Gimcheon High School" мактаби ўртасида Самарқанд шаҳридаги кам таъминланган оилалар фарзандлари учун Жанубий Кореядаги нуфузли мактабда уч йил давомида таълим олиш имкониятини берувчи ҳамкорлик меморандуми имзолангани ҳақида маълум қилинди.

Бу ҳамкорлик ўрта ва юқори синф ўқувчиларига хорижда таълим олиш имкониятини беради. Корейс, инглиз ва математика бўйича интенсив тренингдан ўтган беш нафар номзоддан уч нафари танлов асосида "Gimcheon High School"га ўқиш учун қабул қилинди.

Мактаб директори ўринбосари Сунг Минг Лининг таъкидлашича, уч нафар ўқувчига Жанубий Кореяга ўқиш, китоблар, турар жой ва авиачипта харажатлари қопланадиган стипендия берилади.

 Самарқанд вилояти раҳбари Адиз Бобоев Ўзбекистон ва Корея Республикаси халқлари ўртасида узоқ йиллик дўстона алоқалар, ўхшаш анъана ва маданият мавжудлигини урғулади. Шунингдек, таълим соҳасидаги бундай ҳамкорлик икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидлади.

Учрашув якунида танловнинг уч нафар ғолибига "Gimcheon High School" мактабида ўқиш ҳуқуқини тасдиқловчи сертификатлар топширилди.

Ушбу қадам улар учун нафақат янги мамлакатда таълим олиш имкониятини, балки халқаро ҳамжамиятга ҳам эшикларни очади. Шунингдек, улар билим алмашиш, тажриба орттириш ва касбий истиқболларини ҳам ривожлантирадилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш