Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ноябрь 13, 2026. 17:00 • 2 дақ

• 115
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

ТОШКЕНТ, 13 ноябрь. /“Дунё” АА/. 2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М.З.О. ва бошқа даъвогарлар томонидан Ўзбекистонга қарши қўзғатилган халқаро арбитраж иши юзасидан қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги берган маълумотга кўра, мазкур қарорга мувофиқ, даъвогарларнинг Ўзбекистон қарши илгари сурган барча даъво талаблари рад этилди.

Ушбу инвестициявий низо Ўзбекистон билан Туркия ўртасида 1992 йилда тузилган инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги икки томонлама битим асосида қўзғатилган бўлиб, ишни кўриб чиқиш жараёни 2021 йилнинг июнь ойида бошланиб, беш йил давом этган.

Арбитраж трибунали эълон қилган қарор низолашувчи томонлар учун якуний ҳисобланади.

Ушбу арбитраж ишида давлат манфаатларини Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳамда АҚШнинг “Curtis, Mallet-Prevost, Colt & Mosle” халқаро юридик компанияси ҳимоя қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш