Logo

Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган халқаро армия ўйинларида биринчи ўринни эгаллади

Апрель 18, 2025. 19:17 • 44 сония

206
Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган халқаро армия ўйинларида биринчи ўринни эгаллади

ИСЛОМОБОД, 18 апрель. /"Дунё" АА/. Покистоннинг Хариан шаҳрида бугун "Жамоавий руҳ" 8-халқаро армия ўйинларининг ёпилиш ва иштирокчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мусобақада 12 та хорижий давлат Мудофаа вазирликлари жамоалари қатнашди. Шунингдек, 5 та давлатдан кузатувчилар иштирок этди.

Ўзбекистон жамоаси энг юқори натижа қайд этиб, мусобақада биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалларини қўлга киритди. 2-ўринга Туркия, 3-ўринга эса Саудия Арабистони ва Беларусь жамоалари муносиб топилди.

Қайд этиш жоизки, ушбу мусобақада Ўзбекистон жамоаси бешинчи бор ғолибликни қўлга киритмоқда.

Мусобақалар жанговар жараёнларга яқин бўлган машаққатли вазифалар, маҳорат ва махсус кўникмаларни талаб қилувчи топшириқлардан ташкил топганига қарамасдан, ҳарбийларимиз ғолибликни қўлга киритишди.

Покистон Қуролли Кучлари Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал Асим Мунир Ўзбекистон жамоаси раҳбари – Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи подполковник Баҳодир Қосимовга мусобақа бош совринини, жамоа аъзоларига эса мукофотларни топширди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш