Испания ва Португалия электр токисиз қолди
Апрель 29, 2025. 09:12 • 58 сония
• 51
МАДРИД, 29 апрель. /"Дунё" АА/. Испания ва Португалияда электр таъминотида узилиш юз берди, бу минтақа тарихидаги энг йирик ҳодисалардан бирига айланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Red Eléctrica" миллий электр тармоқлари оператори маълумотига кўра, ҳодисага "электр оқимининг кучли тебраниши" сабаб бўлган, бу эса Испаниянинг умумевропа электр тармоғидан автоматик равишда узилишига сабаб бўлди. Узилишлар натижасида светофорлар, мобил алоқа, темир йўл ва ҳаво транспорти фаолияти тўхтатилди. Касалхоналар ва муҳим объектлар генераторлардан захира қувватига ўтди. Энг кўп зарар кўрган шаҳарлар Мадрид, Барселона, Валенсия ва Севилья бўлди.
Маълумотларга кўра, Испания Бош вазири Педро Санчес ва Бош вазир ўринбосари Сара Аагесен "Red Eléctrica" бошқарув марказида фавқулодда йиғилиш ўтказган. Шунингдек, Миллий киберхавфсизлик институти эҳтимолий киберҳужум юзасидан текширув бошлади, бироқ ҳозирча бу версиянинг расмий тасдиғи йўқ.
Испания Йўллар бош бошқармаси фуқароларни светофор ва йўл белгилари ишламаётганлиги сабабли саёҳат қилишдан тийилишга чақирмоқда. Мадридда метро ва "Cercanías" шаҳарлараро поездлари қатнови тўхтатилган, худди шундай ҳолат Валенсия, Барселона ва Севильяда ҳам кузатилган. Вазият таранглигича қолмоқда, аммо тиклаш ишлари давом этяпти. Расмийлар эса фуқароларни хотиржамликни сақлашга ва ҳукумат тавсияларига амал қилишга чақирмоқда.
"El País" газетаси сайтидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда