Швеция парламентида Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик бўйича Дўстлик гуруҳи ташкил этилди
Март 08, 2024. 13:47 • 2 дақ
• 476
СТОКГОЛЬМ, 9 март. /"Дунё" АА/. Швеция парламентида (Риксдаг) Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик бўйича Дўстлик гуруҳи ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик бўйича Дўстлик гуруҳи ташкил этилгани муносабати билан ўтказилган 5 март куни тадбирда гуруҳ раҳбари ва аъзолари таништирилди ҳамда истиқболдаги вазифалар хусусида фикр алмашилди.
Дўстлик гуруҳи раиси лавозимига 2010-2014 йилларда Швед демократлари партияси етакчиси (мамлакатдаги иккинчи йирик партия), 2014-2018 йилларда Риксдаг спикерининг биринчи ўринбосари ҳамда ҳозирги кунда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Швеция парламентидаги делегацияси раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган Бьёрн Сёдер маъқулланди.
Учрашувда, шунингдек, Марказий Осиё ва Швеция ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар йўналишларни ривожлантириш, жумладан ушбу соҳаларни янада фаоллаштиришга қаратилган қўшма тадбирларни ташкил этиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Тадбир якунида Марказий Осиё давлатлари парламентларидаги Швеция билан Дўстлик гуруҳлари ҳамда Риксдагдаги Марказий Осиё билан ҳамкорлик бўйича Дўстлик гуруҳи раҳбарлари ва аъзолари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, онлайн учрашувлар ва ўзаро ташрифларни амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси