Измирдаги металлургия заводида юз берган портлаш оқибатида камида 17 нафар ишчи ҳалок бўлди

Ноябрь 10, 2026. 12:00 • 1 дақ

• 79
Измирдаги металлургия заводида юз берган портлаш оқибатида камида 17 нафар ишчи ҳалок бўлди

ТОШКЕНТ, 10 ноябрь. /“Дунё” АА/. Кеча Туркиянинг Измир шаҳри Алиаға туманидаги “HABAŞ” компаниясига қарашли металлургия заводида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Туркиянинг “İlke TV” ахборот порталига таяниб.

Ҳодиса оқибатида камида 17 нафар ишчи ҳалок бўлган, яна 13 киши жароҳатланган. Уларнинг икки нафарининг аҳволи оғир. Портлаш ортидан корхонада ёнғин келиб чиққан. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, портлаш суюқ пўлат қуйиш пайтида кўприкли кран узилиб, печга қулаши оқибатида юз берган.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Туркия етакчисининг топшириғига биноан, энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байрактар ҳамда меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Ведат Ишиқхон зудлик билан Измирга жўнаб кетди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш