Logo

4 июнь куни Тошкент шаҳрида таҳлил марказларининг "Марказий Осиё – Хитой" IV форуми бўлиб ўтади

Май 31, 2024. 20:08 • 2 дақ

1455
4 июнь куни Тошкент шаҳрида таҳлил марказларининг "Марказий Осиё – Хитой" IV форуми бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 2 июнь. /"Дунё" АА/. 4 июнь куни Тошкентда "Умумий фаровонлик ва барқарор тараққиёт йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорлик" мавзусида таҳлил марказларининг "Марказий Осиё  Хитой" IV форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Форум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил май ойида Сиань шаҳрида Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари саммитида билдирилган ташаббусларини амалга ошириш доирасида ўтказилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Тадбирда 20 та илмий-тадқиқот ва таҳлилий марказлардан 40 дан ортиқ мутасадди ва экспертлар, ХХР ва Марказий Осиё мамлакатларининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этади.

Форумнинг кун тартиби ХХР ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатига оид масалалар, саноат кооперацияси, рақамлаштириш, "яшил" энергетика ҳамда транспорт-логистика ва инновацион соҳаларда ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокамасини ўз ичига олади.

Форум якуни бўйича томонлар ўртасида ХХР ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигининг долзарб йўналишлари белгилаб олинади, шунингдек, янги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш