Туркиянинг Карабюк университетида "Ўзбек тили тадқиқотлари маркази" очилади
Октябрь 23, 2024. 11:32 • 40 сония
• 210
АНҚАРА, 23 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Туркиянинг Карабюк университетида бўлдилар, деб хабар қилмоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида университет проректори, профессор Имоил Караш билан музокара ўтказилди. Унда Карабюк университети ҳузурида "Ўзбек тили тадқиқотлари маркази"ни очиш тўғрисида келишувга эришилди.
Проректор Имоил Караш бугунги кунда мазкур олий таълим муассасасида 10 мингдан зиёд хорижий талаба таҳсил олаётганини маълум қилди ва ўзбекистонлик талабаларнинг ўрни муҳим эканлигини билдирди. Мамлакатимиз талабалари ўқиш жараёнида юқори кўрсаткичларга эришиб, университет ижтимоий ҳаётида ҳам фаол эканлиги мамнуният билан қайд этилди.
"Ўзбекистон раҳбариятининг хорижий мамлакатларда ўзбек тили марказларини очиш бўйича саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбек тили ва адабиётига бўлган юқори қизиқишни инобатга олиб, университетимиз ҳузурида "Ўзбек тили тадқиқотлари маркази"ни очишга қарор қилдик. Яқин келажакда марказнинг тантанали очилиш маросимини ўтказамиз", - деди Имоил Караш.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди