“Экономическая газета”: Саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий драйверига айланди

Ноябрь 13, 2026. 18:16 • 2 дақ

• 6
“Экономическая газета”: Саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаси  Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий драйверига айланди

МИНСК, 13 ноябрь. /“Дунё” АА/. Беларуснинг “Экономическая газета” нашрида Ўзбекистоннинг жорий йил тўққиз ойлик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунларига бағишланган таҳлилий шарҳ эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, ҳисобот даврида мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 8,3 фоизга ўсган бўлиб, хизмат кўрсатиш соҳаси ва саноат тармоқлари иқтисодий ўсишнинг асосий драйверига айланган. Хусусан, хизматлар секторида икки хонали ўсиш суръатлари кузатилган. Савдо соҳасида 17,4 фоиз, транспорт тармоғида 16,4 фоиз, ахборот ва алоқа йўналишида 21,4 фоиз, молиявий хизматларда эса 22 фоизлик ўсиш қайд этилган. Кичик тадбиркорлик субъектлари чакана савдо айланмасининг 20,4 фоизга ўсишини таъминлаган.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,1 фоизга ошган, жумладан, қайта ишлаш саноати 8,6 фоизга, энергетика сектори эса 10,1 фоизга ўсган.

Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 48,5 миллиард доллардан ошиб, 20,1 фоизга кўпайган. Нашрнинг таъкидлашича, бунда асосий манба тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўлиб, уларнинг улуши 38,9 фоизга етган. Капитални жалб қилиш бўйича қайта ишлаш саноати (27,4 фоиз) ва уй-жой қурилиши (қарийб 15 фоиз) етакчилик қилган.

“Экономическая газета” ўрта муддатли истиқболда юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолишини прогноз қилиб, Беларусь тадбиркорлари ва инвесторларини Ўзбекистон бозори билан янада фаол ҳамкорлик қилишга чақирган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш