Logo

Венгрияда ТДТ аъзо давлатлари билан асосий ҳуқуқлар соҳасидаги ҳамкорлик шарафига ёдгорлик монументни очилди

Ноябрь 29, 2025. 11:41 • 1 дақ

160
Венгрияда ТДТ аъзо давлатлари билан асосий ҳуқуқлар соҳасидаги ҳамкорлик шарафига ёдгорлик монументни очилди
Венгрияда ТДТ аъзо давлатлари билан асосий ҳуқуқлар соҳасидаги ҳамкорлик шарафига ёдгорлик монументни очилди

ШОМБАТХЕЙ, 29 ноябрь. /“Дунё” АА/. Кеча Венгриянинг Шомбатхей шаҳрида Венгрия ва Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) аъзо давлатлари ўртасида асосий ҳуқуқлар соҳасидаги ҳамкорликни ифодаловчи ёдгорлик монументнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ёдгорлик махсус боғ ҳудудида ўрнатилган бўлиб, у ерда 2023 йил май ойида Туркий давлатлар омбудсманлари ассоциациясининг халқаро конференцияси доирасида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон делегациялари Венгриянинг асосий ҳуқуқлар бўйича вакили билан биргаликда ўзларининг миллий навларга мансуб дарахтларини экишган эди.

Дарахтлар айланма шаклда, мемориал белги эса марказда жойлаштирилган. Бу эса туркий дунё давлатларининг бирлиги ва уларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган ўзаро садоқатининг рамзий маъносини таъкидлайди.

Мемориал ҳуқуқий мулоқотни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурматни кучайтириш ҳамда иштирокчи давлатлар ўртасидаги шериклик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Тадбирда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчилари, шунингдек Венгриянинг юқори даражали давлат идоралари вакиллари иштирок этди.

Тантанали маросим конструктив ва дўстона руҳда бўлиб ўтди. Ёдгорлик монументи очилиши Венгрия ва ТДТ аъзо давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, томонларнинг мулоқот ва ўзаро алоқаларни чуқурлаштиришга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш