Янги Ўзбекистонда янги овоз — "Ватан" журналининг илк сони нашрдан чиқди
Март 29, 2024. 12:55 • 1 дақ
• 672
ТОШКЕНТ, 29 март. /"Дунё" АА/ Ўзбекистонда янги "Ватан" ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий журнали жамоатчилик эътиборига тақдим этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси муассислигида чоп этила бошлаган журнал нафақат савиявий ва саводхонлик жиҳатдан, шунингдек, мукаммал дизайн ва сифат, матбаанинг барча талаб ва қоидаларига мувофиқлиги билан ҳам ўзига хос услубга эга нашр десак, муболаға бўлмайди.
"Ватан" журнали айни пайтда янги нашр – янгиланиб бораётган Ўзбекистонда барча соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотлар, эришилган муваффақиятлар, зафарлар, янгиланишлар, мозий ва келажак, илм-фан, маданият, қўйингки, қардош халқ олим ва экспертларининг миллатимиз, ватанимиз тўғрисидаги нуқтаи назарлари акс этади.
Шунингдек, мазкур лойиҳа юртимиз зиёлилари, сиёсатшунослари, олим ва ёзувчилари учун Ватан ҳамда миллатимизга бўлган муҳаббатини изҳор этувчи минбар бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.
Янги нашрда Янги Ўзбекистон бунёдкори, давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, таҳлилий мақолалар, юртни мадҳ этувчи асарлар эълон қилиб борилади.
Жумладан, журналнинг илк сонида Фитрат, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Қудратилла Рафиқов, Фарҳод Толипов, Қозоқбой Йўлдош, Хайриддин Султон, Элдор Асонов каби ва яна бошқа муаллифларнинг Ватан, тил ҳақидаги ўйлари, ҳикоялари, шеърлари ва тарихий шахсларимиз — аждодларимиз ҳақидаги илмий таҳлилларга асосланган мақолалари ўрин олган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
7 декабрь куни Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотига бағишланган сессия бўлиб ўтади
Ислом олами учун MWL электрон платформаси ишга туширилди