Logo

Ўзбекистонда Германия капитали иштирокида 223 та корхона фаолият юритмоқда

Август 11, 2025. 10:32 • 48 сония

108
Ўзбекистонда Германия капитали иштирокида 223 та корхона фаолият юритмоқда

ТОШКЕНТ, 11 август. /Дунё" АА/. 2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Германия капитали иштирокида жами 223та корхона фаолият юритмоқда, деб хабар қилаяпти "Дунё" АА мухбири.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бугунгача 100та қўшма корхона ва 123та тўлиқ хорижий корхона рўйхатга олинган. Ушбу кўрсаткич жорий йил бошидан буён немис капитали иштирокидаги корхоналар сони 13 тага кўпайганини англатади.

Германия капитали иштирокидаги корхоналарнинг географияси Ўзбекистон ҳудудларини қамраб олади. Хусусан, немис бизнес иштирокидаги корхоналарнинг энг катта қисми пойтахт Тошкент шаҳрида жойлашган. Улар 156 тани ташкил этади. Шунингдек, Тошкент (21 та), Самарқанд (15 та), Фарғона вилоятида (8 та), Бухоро вилоятида (6 та), Наманган (5 та), Жиззах (3 та), Андижон (2 та), Қашқадарё (2 та) Навоий (2 та) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (3 та) фаолият юритмоқда.

Мазкур кўрсаткичлар Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини ва мамлакатимиз инвестицион муҳитининг жозибадорлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш