“Известия”: АҚШ Марказий Осиёдаги иштирокини Ўзбекистон орқали кенгайтирмоқчи

Июль 04, 2026. 15:00 • 2 дақ

8
“Известия”: АҚШ Марказий Осиёдаги иштирокини Ўзбекистон орқали кенгайтирмоқчи

МОСКВА, 4 июль. /“Дунё” АА/. Россиянинг нуфузли “Известия” газетасида “Ер ости камёб маъданларига қизиқиш: АҚШ Марказий Осиёдаги иштирокини Ўзбекистон орқали кенгайтирмоқчи” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар сўнгги пайтларда сезиларли даражада фаоллашган. Хусусан, яқинда АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир Тошкентга ташриф буюриб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказди. Учрашувда энергетика, авиация, молия, IT, қишлоқ хўжалиги ва, энг муҳими, критик минералларни қазиб олиш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Вашингтон Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини ҳамда мамлакатда Америка капиталининг мустаҳкам иштироки тарафдори эканини баён қилди.

“АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар юқори даражада бўлиб, Ўзбекистон Американинг Марказий Осиёдаги асосий шеригидир. Бу дунёга очиқ ва бозор механизмларига изчил ўтаётган, динамик ривожланаётган иқтисодиётдир. АҚШ учун иқтисодий очиқлик тамойилларига амал қилувчи бундай ҳамкорлар жуда муҳим”, — дея Жеймисон Грирнинг сўзларидан иқтибос келтирилади газетада.

Мақолада алоҳида урғуланганидек, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий шериклик кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Вашингтон ва Тошкент охирги бир йил давомида савдо ва инвестициялар тўғрисидаги битим бўйича жадал музокаралар олиб борди ҳамда бозорларга ўзаро киришни кенгайтиришга қаратилган келишувлар пакетини мувофиқлаштирди.

Газетада Марказий Осиёдаги хавфсизлик масалалари бўйича эксперт Рустам Бурнашевнинг ҳам фикрлари келтирилган. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда ғарблик шериклар Марказий Осиёнинг ўзига хос хусусиятларини 1990 йиллардагига қараганда анча яхши тушунади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш