Британиядаги тадбиркор ватандошлар Ўзбекистонда мини-ГЭСларни қуришда иштирок этмоқда
Декабрь 04, 2024. 16:25 • 2 дақ
• 1210
ЛОНДОН, 4 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Британиядаги "Moneff" ва "Conspectus UK Limited" компаниялари асосчилари, ватандошлар Санжар Мавлонов ва Дилшод Михманов билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат аввалида ватандошларга Ўзбекистонда 2017 йилдан бошлаб амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижалари билан танишдилар.
Улар юртимизда бизнесни ривожлантириш учун яратилган имкониятлардан фойдаланиб Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестиция киритишни давом эттиришларини билдиришди.
Маълум қилинишича, ўтган 6 йил давомида Янги Ўзбекистонда турли лойиҳалар амалга оширилган. Бугунги кунда эса Қашқадарё вилоятида 2025 йилга қадар мини-ГЭСни қуриш ва уни эксплуатацияга топшириш мақсад қилинган.
Санжар Мавлонов ва Дилшод Михманов Буюк Британияда яшайдиган асли ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳисобланади. 2016 йилда юртдошларимиз томонидан "Moneff" финтех компаниясига асос солган. Компания Британия ва Данияда EMI (электрон пул муассасаси) лицензиясига эга. "Moneff" банклар ва молиявий муассасалар учун технологик ечимларни тақдим этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси