Жанубий Кореядаги миллий танловда ўзбек қизлари юксак натижаларга эришди

Ноябрь 22, 2026. 17:00 • 2 дақ

• 30
Жанубий Кореядаги миллий танловда ўзбек қизлари юксак натижаларга эришди
Жанубий Кореядаги миллий танловда ўзбек қизлари юксак натижаларга эришди
Жанубий Кореядаги миллий танловда ўзбек қизлари юксак натижаларга эришди

СЕУЛ, 22 ноябрь. /“Дунё” АА/. Жанубий Корея пойтахтида бўлиб ўтган XIV Миллий икки тилли нутқ танловида ўзбек диаспорасининг тўрт нафар вакили совринли ўринларни қўлга киритди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Совриндор бўлган ҳамюртларимизнинг уч нафари Корея Республикаси Таълим вазирлигининг расмий мукофотларига ҳам сазовор бўлди.

2013 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур танлов ёшларнинг икки тилда сўзлашиш кўникмаларини ривожлантириш, она тили ва миллий маданиятини асраб-авайлаш ҳамда корейс жамиятига муваффақиятли интеграциялашувини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Бу йилги танловнинг ҳудудий саралаш босқичларида Жанубий Кореянинг 16 та ҳудудидан 1118 нафар ўқувчи иштирок этди. Уларнинг 58 нафари финалга йўлланма олди. Иштирокчилар 16 та тилда ўз чиқишларини намойиш этди.

Шунингдек ўқинг

Танлов якунига кўра, вакилларимиз – Ширин Рахимжонова (Тэгу шаҳридан) бош соврин (Grand Prize)га, Мадина Бурибоева (Чхунчхон-Пукто) олтин мукофот (Gold Prize)га, Сафина Воҳобжонова (Кёнсан-Пукто) кумуш мукофот (Silver Prize)га ҳамда Муштарийбону Эргашева (Сежон) ташкилотчиларнинг махсус мукофотига сазовор бўлди.

Ушбу натижалар ўзбек диаспораси вакилларининг нафақат таълим соҳасидаги ютуғи, балки ёш авлоднинг она тили, миллий қадриятлар ва маданий меросга бўлган ҳурматининг ҳам ёрқин намунасидир.

Ёш ҳамюртларимизнинг бундай нуфузли халқаро танловдаги муваффақияти Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзбек диаспорасининг жамиятдаги нуфузини ошириш ҳамда мамлакатимизнинг ижобий имижини тарғиб этишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш