Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасида мавсумий меҳнат ишларида иштирок этиш дастурига қайта жалб қилиш бўйича келишувга эришилди
Сентябрь 25, 2025. 21:04 • 45 сония
• 555
ТОШКЕНТ, 25 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги делегацияси кеча Жанубий Кореяга ташкил этилган амалий ташриф доирасида Корея Республикаси адлия вазири ўринбосари, Корея иммиграция хизмати комиссари Ким Жонг До билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув чоғида ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, малакаларни ўзаро тан олиш ва касб-ҳунар таълимини ривожлантириш, ноқонуний миграцияни қисқартириш, шунингдек, одам савдоси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Корея Республикасида мавсумий меҳнат ишларида (Е-8) иштирок этиш дастурига қайта жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.
Ноқонуний миграцияга қарши курашиш, меҳнат мигрантлари учун шароитлар яратиш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида мунтазам видеоконференцалоқа ўтказиш учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди