Logo

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи афғон келишуви масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиради

Май 13, 2025. 09:59 • 30 сония

698
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи афғон келишуви масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиради

ТОШКЕНТ, 13 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипраис билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари, Афғонистондаги вазият ҳамда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар афғон келишуви масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ва мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олдилар.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш