Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Октябрь 19, 2026. 11:30 • 2 дақ

• 171
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 17–18 октябрь кунлари Бағдод шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, жумладан, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, можароларни ҳал этиш, терроризмга қарши курашиш ва Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Баҳромжон Аълоев нутқида ислом дунёсининг мулоқоти ва бирдамлигини мустаҳкамлаш, можароларни фақат сиёсий-дипломатик воситалар, мулоқот ва музокаралар орқали тинч йўл билан ҳал этиш муҳимлигини таъкидлади. У Ўзбекистоннинг Фаластин масаласи бўйича принципиал позициясини баён қилди ҳамда Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши ва унинг минтақавий интеграциясига кўмаклашиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Маърифий исломни тарғиб қилиш, илмий-маданий ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашда Марказий Осиё тажрибасидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Сессия доирасида ИҲТга аъзо давлатлар вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш