Япония Иммиграция хизмати агентлигида Ўзбекистон фуқароларининг қонуний меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди
Май 29, 2026. 12:10 • 53 сония
• 160
ТОШКЕНТ, 29 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев кеча Токиода Япония Иммиграция хизмати агентлиги комиссари Хидехару Маруяма билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида миграция соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистон фуқароларининг Японияда қонуний меҳнат фаолиятини олиб бориши учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди.
Томонлар меҳнат миграцияси соҳасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, идоралараро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда миграция жараёнларини тартибга солиш бўйича тажриба алмашишни давом эттиришга тайёр эканини маълум қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




