Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Япония ташқи ишлар вазирининг парламентдаги ўринбосари ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
Май 29, 2026. 11:10 • 2 дақ
• 154
ТОШКЕНТ, 29 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев кеча Токиода Япония ташқи ишлар вазирининг парламентдаги ўринбосари Арфия Эри билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ хабарига кўра, музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Сиёсий мулоқотни янада фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш, таълим, инновациялар, “яшил” тараққиёт ва инсон капитали соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, консуллик-ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, миграция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва икки мамлакат консуллик муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон–Япония муносабатларини ўзаро манфаатли ва амалий шериклик руҳида изчил ривожлантиришга тайёр эканини маълум қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




