Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Япония Бош вазири томонидан қабул қилинди
Март 08, 2024. 11:56 • 31 сония
• 269
ТОШКЕНТ, 8 март. /"Дунё" АА/. Ташриф билан Токиога борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Бош вазири Фумио Кисида томонидан қабул қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Япония Бош вазири Фумио Кисида Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун шарафдир, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Суҳбатимиз сиёсий мулоқотдан тортиб, маданий алмашинувларгача бўлган кенг кўламли икки томонлама масалаларни қамраб олди. Ташқи ишлар вазирликлари бундан кейин ҳам стратегик ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди