Ўзбекистон ТИВ раҳбари мамлакатимиздаги миссиясини якунлаётган Беларусь элчисига давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди
Январ 21, 2025. 15:53 • 40 сония
• 161
ТОШКЕНТ, 21 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Беларусь элчиси Леонид Маринични қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Беларуснинг мамлакатимиздаги Элчиси Леонид Маринич жаноблари билан учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон-Беларусь ўртасидаги ҳамкорликнинг барча соҳаларда ривожланаётганини таъкидладик. Шу билан бирга ўзаро алоқаларни кенгайтириш йўлида ҳали катта салоҳият мавжуд. Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси номидан жаноб элчига йиллар давомида давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз".
Эслатиб ўтамиз, Леонид Маринич 2018 йилда Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган эди. Унинг ўрнини Беларусь саноат вазирининг 54 ёшли биринчи ўринбосари Александр Огородников эгаллайди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди