Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида йил давомида икки томонлама алоқаларда эришилган натижаларни сарҳисоб ва келаётган 2024 йил учун режаларни муҳокама қилдилар

Декабрь 28, 2023. 17:01 • 2 дақ

• 211
Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида йил давомида икки томонлама алоқаларда эришилган натижаларни сарҳисоб ва келаётган 2024 йил учун режаларни муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 28 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон Бош вазири ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ҳамкасбим Қозоғистон Бош вазири ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу жаноблари билан телефон орқали суҳбатимиз чоғида йил давомида эришган натижаларимизни сарҳисоб ва келаётган 2024 йил учун режаларимизни муҳокама қилдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. - Ўтган йил мобайнида икки томонлама алоқаларимизда кўплаб ютуқларга гувоҳ бўлдик ва келгуси йилда бундан ҳам кўпроғини кутмоқдамиз».

Шунингдек ўқинг

Эслатиб ўтамиз, шу йил 17 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарларининг икки томонлама самарали музокаралари бўлиб ўтган эди. Музокаралар якунида вазирлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

«Дунё» АА архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш