Лондонда Буюк Британияда фаолият юритаётган ўзбекистонлик олимларнинг биринчи форуми бўлиб ўтди
Ноябрь 18, 2026. 09:00 • 2 дақ
• 61ЛОНДОН, 18 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ташаббуси билан “Sharing Knowledge, Inspiring Generations” (“Билимлар билан бўлишиб, авлодларни илҳомлантириб”) мавзусида форум ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Илмий тадбирда Буюк Британиянинг етакчи университетлари (Оксфорд, Кембридж, Йорк, Уорвик, Лидс, Бирмингем, Эксетер, Саутгемптон, Борнмут ва бошқалар), илмий-тадқиқот марказлари ва таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўзбекистонлик профессорлар, олимлар, тадқиқотчилар, “Эл-юрт умиди” жамғармаси докторантлари ҳамда ёш мутахассислар иштирок этди.
Форум иштирокчилари таълим ва фан соҳасидаги халқаро ҳамкорлик, хорижда фаолият юритаётган ўзбекистонлик олимларнинг мамлакат тараққиётига қўшаётган ҳиссаси, ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Тадбир давомида элчихона дипломатлари хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик зиёлилар ва олимларнинг мамлакат тараққиётидаги муҳим ўрнини таъкидлаб, улар билан доимий алоқаларни ривожлантириш, илмий-таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг салоҳиятидан Ўзбекистон манфаатлари йўлида самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



