Ўзбекистон ва Кувайт ТИВ раҳбарлари Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги кўприкларни мустаҳкамлаш тарафдори
Апрель 26, 2025. 12:58 • 36 сония
• 99
ТОШКЕНТ, 26 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Кувайт ташқи ишлар вазири Абдулла Али Ал-Яҳё билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Кувайт ташқи ишлар вазири Абдулла Али Ал-Яҳё жаноблари билан телефон орқали очиқ ва самимий мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз давомида Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги дўстона ва мустаҳкам алоқаларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик. Шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда муносабатларимизни кенгайтириш имкониятларига эътибор қаратдик.
Марказий Осиё ва Кўрфаз минтақаси ўртасидаги кўприкларни мустаҳкамлаш йўлидаги ўзаро ҳамкорлигимиз учун миннатдорлик билдирамиз".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди