Канада Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Январ 30, 2024. 18:41 • 2 дақ

723
Канада Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

ТОШКЕНТ, 30 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Канада элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Остона шаҳрида) Алан Ҳэмсондан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Канаданинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Алан Ҳэмсон жаноблари билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. - Жаноб Ҳэмсоннинг минтақамиз бўйича бой тажриба ва билимга эгалигини қадрлаймиз. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жаноб Элчининг Ўзбекистон-Канада икки томонлама муносабатларида фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр».

Шунингдек ўқинг

Алан Ҳэмсон 2021-2024 йилларда Ўзбекистондаги элчи лавозимида аккредитациядан ўтган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Элисон Мери Леклер ўрнига тайинланди.

 

Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш