Ўзбекистон ташқи ишлар вазири телефон орқали Қозоғистоннинг янги тайинланган ташқи ишлар вазирини табриклади
Сентябрь 29, 2025. 18:52 • 49 сония
• 392
ТОШКЕНТ, 29 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ермек Кошербаев билан орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири этиб тайинланган Ермек Кошербаев жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ҳамкасбимни ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга ўта муҳим миссиясида муваффақиятлар тилаймиз. Шунингдек, стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқаларини янада кенгайтириш, ҳамда минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлигимизни муҳокама қилдик.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат Раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни амалга ошириш йўлида яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этишини таъкидладик".
Янги тайинланган вазир Ермек Кошербаев 60 ёшда. У 2025 йилнинг 26 сентябрига қадар Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Қозоғистон давлат университетини тамомлагандан сўнг мамлакат ТИВда ишлаган. Кейинчалик давлат ва хўжалик идораларида, Ташқи ишлар вазирлигида, хорижий ваколатхоналарда турли лавозимларда фаолият олиб борган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди