Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Вьетнам Бош вазири билан музокаралар ўтказди

Март 18, 2024. 20:28 • 41 сония

1182
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Вьетнам Бош вазири билан музокаралар ўтказди

ТОШКЕНТ, 18 март. /"Дунё" АА/. Ханой шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Вьетнам Бош вазири Фам Мин Чин билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Делегациямиз Вьетнам Бош вазири Фам Мин Чин Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Вьетнам Жануби-Шарқий Осиёда энг жадал ривожланаётган мамлакатлардан бирига айланди. Биз мамлакатларимиз ўртасида кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдик. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш кун тартибимизда устувор аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда".

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Вьетнамга расмий ташрифи бошланди. Ташриф кун тартибидан Ханой шаҳрида қатор ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ва учрашувлар, шунингдек, Ўзбекистон-Вьетнам бизнес-форуми ўрин олган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш