Саида Мирзиёева: Юртимизга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш йўлидаги қатъий ҳаракатимизни давом эттирамиз
Ноябрь 21, 2026. 11:30 • 2 дақ
• 36
ТОШКЕНТ, 21 ноябрь. /“Дунё” АА/. S&P Global Ratings” халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини кўтарди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“S&P Global Ratings” халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини “барқарор” прогноз билан “BB+” даражасига кўтарди, – деб ёзди бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telergram-каналида. – Бу мамлакатимиз тарихида ҳозиргача эришилган энг юқори кўрсаткич, энди “инвестициявий” (BBB-) поғонага бир қадам қолди.
Бу ютуқ тизимли иқтисодий ислоҳотлар, мувозанатли молия сиёсати ҳамда Президентимизнинг узоқни кўзлаган стратегик ёндашуви самарасидир. Ижобий натижаларимизни тақдим этиш борасида ишчи гуруҳимизнинг тезкор ва очиқ таҳлилий мулоқотлари “S&P” томонидан алоҳида эътироф этилди.
Юртимизга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш йўлидаги қатъий ҳаракатимизни давом эттирамиз”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси