Ўзбекистонлик мутахассислар учун Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда

Ноябрь 21, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 15
Ўзбекистонлик мутахассислар учун Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда

ТОШКЕНТ, 21 ноябрь. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизнинг Сингапурдаги элчихонаси кўмагида Австралия Шимолий ҳудуди вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Узоқ давом этган дипломатик саъй-ҳаракатлар натижасида илк бор Австралия меҳнат бозорига чиқиш бўйича амалий музокаралар бошланди.

Музокаралар марказида Австралия меҳнат бозорида ўзбекистонлик мутахассислар жалб қилиш масаласи бўлди. Хусусан, Австралиянинг малакали кадрларга, жумладан нефть ва газ соҳасида мавжуд эҳтиёжи, фуқароларимизни уюшган ва қонуний тартибда ишга жалб этиш механизмлари, уларни халқаро талаблар асосида касбий ва тил жиҳатидан тайёрлаш ҳамда амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Мазкур мулоқот Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси географиясини янги қитъа – Австралияга қадар кенгайтириш, фуқароларимиз учун ривожланган давлатлар меҳнат бозорида муносиб ва юқори даромадли иш ўринларига чиқиш имкониятларини шакллантириш йўлида муҳим қадам бўлади.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, икки давлат фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалий механизмларни ишлаб чиқиш мақсадида илк бор консуллик маслаҳатлашувларини ўтказиш масаласини кўриб чиқишга келишиб олинди.

Учрашувда Миграция агентлиги ва Касбий таълим агентлиги вакиллари ҳам иштирок этиб, мамлакатимизнинг кадрлар салоҳияти бўйича батафсил маълумот бердилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш