Logo

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Август 16, 2024. 17:10 • 52 сония

658
Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 16 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Россия ўртасида турли даражада бўлажак тадбирлар жадвали анча кенг. Давлат раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга оширишда ҳар икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари барча имкониятларини ишга солишади. Биз, шунингдек, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларни, икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликни бойитиш масалаларини муҳокама қилдик".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда икки томонлама, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

"Дунё" АА архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш