Logo

Ўзбекистон ва Германия ўртасида икки томонлама ҳамкорлик муҳокама этилди

Ноябрь 17, 2025. 20:52 • 53 сония

156
Ўзбекистон ва Германия ўртасида икки томонлама ҳамкорлик муҳокама этилди

ТОШКЕНТ, 17 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Манфред Ҳутерер билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Шунингдек ўқинг

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, кўп томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш, 2026 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича ўзаро алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш