Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Ноябрь 17, 2025. 20:12 • 56 сония
• 128
ТОШКЕНТ, 17 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гиртс Яунземс билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда Ўзбекистон–Латвия ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, 2026 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ТИВнинг тегишли бўлинмалари ўртасида сиёсий ва консуллик масалалари бўйича маслаҳатлашув, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда халқаро автомобиль ташувлари бўйича Қўшма комиссия мажлисини ўтказиш юзасидан келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси