Logo

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди

Ноябрь 17, 2025. 20:57 • 2 дақ

252
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 17 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов ва Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Уфук Улуташ ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда жорий йилда икки ва кўп томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар, ўзаро ташрифлар ҳамда келгуси режалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, таълим, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилди. Олий ва юқори даражада ўтказилиши режалаштирилган тадбирларга тайёргарлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, кенг қамровли стратегик шерикликни мустаҳкамлашда инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳим аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Учрашув давомида халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни кучайтириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш