Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Теҳронда бўлиб ўтган музокаралар чоғида сиёсий мулоқот масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар

Май 13, 2025. 09:27 • 32 сония

824
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Теҳронда бўлиб ўтган музокаралар чоғида сиёсий мулоқот масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар

ТОШКЕНТ, 13 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Теҳрон шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Сайид Расул Моҳажер билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар, шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак қўшма тадбирлар, хусусан, икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш