Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Бағдодда ИҲТ бош котиби билан учрашди

Октябрь 19, 2026. 15:00 • 53 сония

• 118
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Бағдодда ИҲТ бош котиби билан учрашди

ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. Кеча Бағдодда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ИҲТ бош котиби Исмоил Улд Шайх Аҳмад билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, ташкилот доирасида ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда қўшма ташаббусларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш