Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Кувайт элчиси учрашувда икки ҳамда кўп томонлама шаклдаги бўлажак тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар
Январ 10, 2024. 20:00 • 32 сония
• 186
ТОШКЕНТ, 10 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Кувайт элчиси Аҳмад ал-Жийрон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги кўп қиррали шерикликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, икки ҳамда кўп томонлама шаклдаги бўлажак тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар.
Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, инвестицияларни кенг жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш бўйича чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
«Дунё» АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди